Ислом дини Хитойга Тан сулоласи даврининг бошларида (618-907 йиллар) шимолий-ғарбдан Синь-цзянь орқали ва денгиз орқали жанубий-шарқдан кириб келган.
Ўша даврда Хитой мусулмонлари асосан араб ва форслардан ташкил топган. Тан сулоласи даврида Хитой ҳам Марказий Осиё, ҳам Араб подшоҳликлари билан алоқаларни йўлга қўйган.
Бугунчи кунда Хитойда 20 миллион нафар мусулмонлар ҳаёт кечиришади. Улар коммунистик тузум шароитида ўз дини ва маданиятини сақлаш қолишга муваффақ бўлишган.
Масжидлар қурилиши, Ҳажга бориш ҳамда назарий асарлар таржимаси ва тадқиқоти Хитойда ислом динининг ривожланиши ва тарқалишининг муҳим усулидир. Ислом Хитойда тарқалгандан кейин аста-секин Хитой миллий маданиятига эга бўлди. Шундай қилиб, хитойча ўзига хос бўлган дин пайдо бўлди.