Ўзбекистонда тақиқланган клип Россия телеканали орқали намойиш қилинмоқда

Oбуна бўлиш
Бундан аввал хонанданинг лицензияси вақтинча тўхтатилганди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистонда тақиқланган Шаҳло Аҳмедованинг “Летние дожди” клипи Россиянинг RU.TV телеканали орқали намойиш қилинмоқда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Шахло Ахмедова (@shahloahmedova)

Клип “Давай попробуем” лойиҳаси доирасида эфирга узатилмоқда, телеканал ёш хонандаларни қўллаб-қувватлаш мўлжалланган.

Клип интернет-фойдаланувчиларининг қанчалик кўп овозини тўпласа, шунчалик у тез-тез телевизорда кўрсатилади.

Ноябрь ойида Ўзбекистонда “Летние дожди” клипи учун Шаҳло Аҳмедованинг лицензияси тўхтатилганди.

“Ўзбекконцерт” томонидан хонанда Аҳмедованинг “Летние дожди” деб номланган видеоклипида миллий  маънавиятга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун халқ менталитетига зид, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай,  йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини  очиқ-ошкора ифода этиб, буни андишасизларча тасвирга олиб кенг оммага намойиш этилган деб топилган эди.

Янгиликлар лентаси
0