ШҲТ вакиллари Челябинскда ҳудудлараро ҳамкорликни муҳокама қилишади

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ мамлакатлари вакиллари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Челябинск вилояти салоҳияти билан танишадилар.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik.  2018 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Челябинск шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи Ҳудудлараро форумида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг ҳудуд раҳбарлари ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар”, - дейилган хабарда.

Делегациялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Челябинск вилоятининг салоҳияти билан ҳам танишадилар.

Аввалроқ ШҲТ аъзо давлатларнинг раҳбарлари ташкилот ичида савдо-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳасининг янги таҳририни ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олишган эдилар. Ҳужжат бош вазирлар томонидан Душанбедаги ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарларининг Кенгаши мажлиси якунида имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0