ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Тошкентда шанба куни эрталаб 46 яшар Қозоғистон фуқароси қўлга олинди. Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, у 2018 йилнинг январ ойида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгаси.
"Автобус 46 яшар Қозоғистон Республикаси фуқароси О.М.га тегишли бўлиб, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига келмаган ва терговдан қочиб юрган. У "Транспортни сифатсиз таъмирлаганлик ва уни техник носозликлар билан эксплуатацияга чиқарганлик" моддаси бўйича айбланмоқда", - дейилади хабарда.
Тез орада гумонланувчи Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.
Бу вақт оралиғида Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида ушбу жиноий иш юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Ноябрь ойи бошида беш нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Улар орасида автобус ҳайдовчиси ва механик бор.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг январ ойида Ақтўбе вилоятининг Самара-Шимкент трассасида Россияга йўл олган йўловчилар автобуси ёниб кетган. Ёнғин оқибатида Қозон шаҳрига ишлашга кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишган. правлялся в Россию.