Мирзиёев Зурабишвилини президент этиб сайлангани билан табриклади

© Sputnik / Александр Имедашвили / Медиабанкка ўтиш2-й тур президентских выборов в Грузии
2-й тур президентских выборов в Грузии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин Зурабишвили президент сифатида илк чет эл сафарини Европага амалга ошириши маълум қилинган эди

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузиянинг янги президенти Саломе Зурабишвилига табрик телеграммасини йўллади.

Грузовые вагоны - Sputnik Ўзбекистон
Грузия Ўзбекистон учун транзит юк ташиш нархини икки бараварга арзонлаштирди

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Саломе Зурабишвилини Грузия Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади", - дейилади Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабарида.

Грузия Марказий сайлов комиссияси 28 ноябр куни ўтказилган иккинчи тур президент сайловларига доир маълумотларни эълон қилди: "Грузинская мечта" партияси томонидан қўллаб-қувватланаётган мустақил номзод Саломе Зурабишвили 59,52% овоз, Григол Вашадзе эса — 40,48% овоз олишга муваффақ бўлган.

Сал олдин Зурабишвили президент сифатида илк чет эл сафарини Европага амалга ошириши маълум қилинган эди.

Грузиянинг янги сайланган президенти оддий давлат раҳбари бўлишни хоҳлашини айтишга улгурди. Аёл президентнинг таъкидига кўра, у қаҳва ичиб, кўчаларда сайр қиладиган ва жамиятнинг ажралмас бир қисми бўладиган давлат раҳбари бўлишни истайди.

Янгиликлар лентаси
0