Москваликлар бошқа халқларга нисбатан яхшироқ муносабатда бўла бошлашди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишВид на улицу Ильинка в Москве.
Вид на улицу Ильинка в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган ижтимоий тадқиқот шу натижани кўрсатди. 75 фоизга яқин сўровда иштирок этганлар миллатлараро муносабатни барқарор ва осойишта деб баҳолашди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Аксарият москваликлар Россия пойтахтида яшовчи бошқа миллат вакилларига нисбатан яхшироқ муносабатда бўла бошлашди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

Ижтимоий тадқиқот маълумотларига кўра, тахминан 75 фоиз сўровда иштирок этганлар миллатлараро муносабатни барқарор ва осойишта деб баҳолашган.

Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ўн беш нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

Бугунги кунда Москвада 160 та миллат вакиллари яшаб келмоқда. 60 та маҳаллий ва 19 та минтақавий маданий мухторият фаолият юритади. Шунингдек, таркиби 80 дан ортиқ миллатлардан иборат Москва ҳукумати қошидаги Миллатлар иши бўйича кенгаш фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олганлиги ҳақида хабар бергандик.

Шу билан бирга, 2019 йил 1 январдан Москвада патент нархи 500 рублга қимматлашади, шаҳар маъмурияти олинган маблағни Москвада ҳаммага янада қулайроқ шароит яратиш учун ижтимоий эҳтиёжларга сарфлайди.

Янгиликлар лентаси
0