Ўзбекистон чет эллик пенсионер раҳбарларни ишга таклиф қилмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишКорпоративный стиль
Корпоративный стиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молия вазирининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг 14 вилоятига ҳокимларга маслаҳатчилар зарур. Шунингдек, вазирликлар ва уларнинг бўлинмаларига ҳам.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати катта тажрибага эга чет эллик давлат хизматчиларини ишга жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров Тошкентда ўтказилган "2019-2021 йилларга мўлжалланган тизимли ислоҳотлар асосий йўналишларининг йўл харитаси" тақдимотига бағишланган тадбирда маълум қилди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Молодежи Узбекистана. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор “Ёш ватандошлар” фестивали бўлиб ўтади

"Биз етарли ресурсларга эгамиз, олтин-валюта захираларимиз бор, ташқи қарзимиз жуда кичик. Ислоҳотлар учун, олдинга ҳаракат қилиш учун яхши шарт-шароитларга эгамиз. Ҳамма шу ҳақда гапирмоқда. Лекин бизнинг камчилигимиз - бугунги кунда билим ва тажрибага муҳтожлигимизда", - деб қайд этди Молия вазири.

Қўчқоров, Ўзбекистон президенти юритаётган очиқ сиёсат туфайли бугунги кунда чет элдаги ватандошлар билан яхши алоқалар йўлга қўйилганини қўшимча қилди.

"Биз Ўзбекистонга жуда кўплаб хорижда ишлаган мутахассисларни жалб қилмоқдамиз. Мана, Россиянинг "Внешэкономбанк"идан бир кишини ишга олдик. Бугун бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Вақтдан фойдаланиб, бизга - собиқ давлат хизматчилари сингари маслаҳатчилар кераклигини маълум қилмоқчиман. Уларни бизга юборинг, келиб Ўзбекистонда ишлашсин. Уйда ўтириб зерикишади, мазаси бўлмайди, рафиқаси билан аразлашиши мумкин", - деди тадбирда ўтирган чет давлатлар элчиларига мурожаат қилиб Қўчқоров.

Молия вазирининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг 14 вилоятига ҳокимларга маслаҳатчилар зарур. Шунингдек, вазирликлар ва уларнинг бўлинмаларига ҳам.

Янгиликлар лентаси
0