ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров “2019-2021 йилларга мўлжалланган асосий иқтисодий ислоҳотлар йўл харитаси” ҳақида сўзларкан, Ўзбекистон президенти танлаган очиқлик сиёсати ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Амалга оширилган ислоҳотлар орасида энг асосийси – бу очиқлик сиёсатидир. Биз ҳозир барча маълумотларни очиқ-ойдин чоп этаяпмиз – давлат қарзини ҳам, қазиб олинган олтин миқдорини ҳам, бюджетни ҳам. Биз солиқ тўловчиларимиз олдида барча маълумотларни очиб бердик. Халқ ўз маблағлари қаерга ишлатилаётганини билиши керак”, - деди Қўчқоров.
Шу билан бирга, молия вазири иқтисодни замонавийлаштириш - бир қатор оммабоп бўлмаган ислоҳотларни амалга оширишни ҳам талаб қилишини айтади. Масалан, нон ва энергия ташувчилар нархларини эркинлаштириш кераклигини.
"Бозор иқтисодиётига ўтаётган барча давлатлар ушбу мураккаб босқичдан ўтишлари шарт. Шуниси қувонарли-ки, фуқароларимиз мамлакатдаги ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлашмоқда. Биз, улар мамлакатда ўтказилаётган оммабоп бўлмаган, лекин жуда муҳим ислоҳотларни тўғри тушунишмоқда деб умид қиламиз", - деди Қўчқоров.