Хивада кечаю кундуз ишлайдиган банкоматлар ўрнатилмоқда

© Госкомтуризма Республики УзбекистанБанкомат в Хиве
Банкомат в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туристлар ва маҳаллий аҳоли ушбу терминаллар орқали миллий ёки чет эл валютасини ечиб олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Хивада Ичан қалъа ҳудудида кечаю кундуз ишлайдиган банкоматларни ўрнатиш бошланди.

Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда доллар курси юқорилади, евро эса пастлади

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, январь ойининг охиригача шаҳарда 28 та қўшимча терминаллар пайдо бўлади. Бу банкоматлар орқали миллий ёки чет эл валютасини ечиб олиш мумкин.

Терминаллар Visa, Mastercard, American Express, China Union Pay халқаро тўлов тизими банк карталарини қабул қилади.

Банкоматлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017−2021 йилларда Хива шаҳри ва Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан ўрнатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0