ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 26 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманида яшовчи У.Т. “Исузу” русумли автобусни “Тошкент-Термиз” йўлининг 841-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабаб бошқарувни эплай олмай автобус йўл четига ёнбошлаб қолган. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Натижада автобусдаги йўловчилардан фақат бир фуқаро Ф.С. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш сўралган.
Зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмаслик, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишлари, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олиш сўралган.