ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Янги Зеландиянинг Стьюарт ороли қирғоғига ўтган дам олиш кунлари камида 145 та қора дельфин ўзини отди. Бу ҳақда Radio New Zealand хабар қилди.
Ҳодиса 24 ноябрь, шанба куни содир бўлган. Иккита дельфинлар тўдаси ўзини оролнинг ғарбий қисмидаги Мейсон кўрфази жанубий қисмидаги қирғоққа чиқариб ташлаган.
Улар топилган вақтга келиб, дельфинлар ярми ҳалок бўлган. Қолган дельфинларнинг аҳволи ёмонлашгани ва бориш қийин жойда бўлганликлари сабабли ўлдиришга мажбур бўлинган.
“Афсуски, қолган дельфинларни яна сувга тушириш эҳтимоли жуда кам эди. Шунга қарамай, бу доимо юракни ларзага соладиган қарорлардан биридир”, - деб тушунтирди орол атроф-муҳитини муҳофаза қилиш вазирлигининг вакили Рен Леппенс.
Янги Зеландия китлар ва дельфинлар ўз жонига қасд қилиш жойи бўйича етакчидир. Ҳозиргача олимлар ҳайвонларнинг бундай оммавий ўз жонига қасд қилишига аниқ сабабини топа олишмади. Уларни акула тўдаси ёки ҳарбий кема техник қурилмалари қўрқитган деб тахмин қилиш мумкин холос.