Тошкентда болаларни мактабга қабул қилиш тартиби соддалаштирилади

© Хокимият ТашкентаУчебный год в школах Узбекистана начался 5 сентября
Учебный год в школах Узбекистана начался 5 сентября - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ишчи гуруҳи амалдаги болаларни мактабга қабул қилиш жараёни ва халқаро тажрибани ўрганди ҳамда ушбу хизмат кўрсатишнинг янги моделини ишлаб чиқди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳридаги 81 та мактабда болаларни мактабга онлайн қабул қилиш пилот лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Школьный автобус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги барча мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади

2019 йилнинг 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни қабул қилиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш режалаштирмоқда. Кейинчалик янги механизм босқичма-босқич пойтахт ва мамлакатнинг барча вилоят мактабларида ҳам жорий этилади.

Ҳозирги кунда ота-оналар ва васийлар болаларни мактабга жойлаш жараёнида баъзи бир қийинчиликларга дуч келмоқда. Асосий камчиликлардан бири бу қабул жараёнининг шаффоф эмаслигидир, яъни ота-оналарда жараён ҳақида, унинг муддатлари, керакли ҳужжатлар, микроҳудудлар схемалари ҳақида маълумотлари йўқ.

“Баъзи қабул жараёнлари – суҳбат ёки тиббий маълумотнома – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топмаган. Ота-оналар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган аризани қисқа вақт топширилиши кераклиги ҳам саволлар уйғотади. Шу билан бирга тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар сонини қисқартириш керак”, - дейилган хабарда.

Шавкат Мирзиёев на заседании - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев мактаб таълими тизимини кескин танқид қилиб, муҳим топшириқларни берди

Натижада хизмат янада сифатли, қулай ва шаффоф бўлиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ давлат раҳбари ҳар бир ҳудудда президент мактабларини ташкил қилиш ғоясини айтиб ўтганди. Биринчи президент мактаби Нукус шаҳрида очилади.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, президент мактаблари STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади ва хорижлик мутахассислар бошқаради.

Янгиликлар лентаси
0