Грузияда Туркия фуқароси ўзбекистонлик аёлларни пичоқлади

Oбуна бўлиш
Грузияда казинога қилинган ҳужум оқибатида бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилди, яна бири жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Кеча, 24 ноябр куни Грузиянинг Батуми шаҳридаги казинолардан бирида содир бўлган жиноят оқибатида бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилди, яна бири жароҳатланди, дея хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Рецидивист қўлга олинди: у пичоқ билан қаршилик кўрсатган

Вазиятга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси консуллик бўлими Грузия ИИВ билан боғланди. У ерда воқеанинг юз берганини тасдиқлашди. 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси И.Зиёдуллаева  шифохонага олиб борилаётганда вафот этган, 1980 йилда туғилган Х.Маҳкамова эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. 

Хабарда айтилишига кўра, аёлларга пичоқ билан ҳамла қилган Туркия фуқароси Л.Културк жиноят жойида қўлга олинган ва унга қарши Грузя жиноят кодексининг "қасддан одам ўлдириш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0