Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон президенти билан учрашади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматуллин билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя  — Sputnik. 2018 йил 24-27 ноябрь кунлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

Газовый счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ўз табиий газини Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилади

Ташриф дастурига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматуллин билан ҳам учрашади.

Мулоқотларда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилиб, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Парламенти Мажлиси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги бўйича Меморандум имзоланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Олий Мажлис қуйи палатаси аъзоларидан иборат делегация аъзолари Қозоғистон Сенатида ҳам бўлиб, Сенат раиси Касим-Жомарт Токаев билан учрашадилар.

Шунингдек, Ўзбекистон делегация аъзолари Қозоғистон биринчи президенти кунига бағишланган халқаро парламент анжуманида ҳам иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0