Sputnik радио эфирида эксперт сўзларига кўра, Америкада анча жиддий вазият юзага келган: Мексика томонидан Америка чегарасига ноқонуний мигрантлар карвони яқинлашмоқда ва чегарага биринчи минг киши аллақачон етиб келган.
“Шу вақтгача ҳарбий ва чегарачиларга АҚШ ҳудудига ноқонуний кириш ҳолатида ўқ отиш тақиқланганди. Бироқ ҳозир Америка чегарасига минг нафар мигрант келган. Уларнинг бир қисми қуролга эга бўлиб, улар чегарадан ўтиш учун қуролли куч ишлатиши эҳтимолдан холи эмас. Трамп энди ҳарбийларга ўта оғир вазиятларда ҳимояланиш мақсадида ўқ отиш мумкинлиги тўғрисида буйруқ берди. Ушбу чора фавқулодда вазиятларда қўлланилади”, - дейди Топорнин.
Эксперт фикрини тўлиқ қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.
Топорнин: Трамп разрешил стрелять в нелегалов на поражение