ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Сурхондарёда 10 ноябрь куни содир бўлган ЙТҲ оқибатида ЙПХ инспектори вафот этди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 10.11.2018 йил соат 24:00 ларда Термиз шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили Ж.М. хизмат юзасидан бириктирилган “Дамас” русумли, 75/029 VSF давлат рақамли хизмат автомашинасини маст ҳолда бошқариб келиб, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласи А.Навоий кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ АЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПҲ катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида 19.11.2018 йилда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 19.11.2018 йилдаги 207-сонли дастлабки хулосасига кўра, П.Ч.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, куплаб суяк синиши жарохатлари, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 19.11.2018 йилда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.