Қозоғистонда 36 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСкорая медицинаская помощь, архивное фото
Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аральск шаҳри яқинидаги Қизилорда вилояти трассасида ЙТҲ содир бўлди. Автобусда Россиядан ўз ватанига қайтиб келаётган ўзбекистонликлар бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Кеча кечқурун Қозоғистон трассасида автобус 36 нафар йўловчи билан ағдарилиб кетди. Автобус Нижний Новгород шаҳридан келаётган бўлган.

Sputnik Қозоғистон хабар беришича, 36 кишидан 2 таси Қозоғистон фуқаролари, қолганлари эса Россиядан ватанига қайтиб келаётган ўзбекистонликлар бўлган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ЙТҲдан кейин Аральск касалхонасига 3 нафар йўловчи олиб келингани маълум қилди. Кейинчалик улардан бири жароҳати туфайли вафот этди. Яна 2 та Ўзбекистон фуқаросига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, улар бир қанча муддат улар шифокорлар назорати остида бўлишади.

Сотрудник полиции у здания Московского областного суда - Sputnik Ўзбекистон
Саратовда ЙТҲ содир этган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди

Айни дамда автобуснинг 17 нафар йўловчиси Чимкент-Самара трассаси яқинида жойлашган меҳмонхонага жойлаштирилди. Бир неча йўловчи эса мустақил равишда Новосибирскга қайтишга қарор қилди.

Қозоғистон йўлларида Ўзбекистон фуқаролари билан мунтазам равишда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб туради.

Шулардан энг шов-шувли ҳодиса - шу йил январь ойида Қозоғистон Ақтўбе вилояти Самара-Чимкент трассасида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0