Тожикистонда Осиё хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинади

© © Sputnik / Амир ИсаевПанорама на город Душанбе, архивное фото
Панорама на город Душанбе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммити 2019 йилда Тожикистонда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧБК) котибияти ижрочи директори Ҳабиб Мирзозода саммитга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар қилди Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати. 

“Томонлар 2019 йилда Тожикистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги – ОҲИЧБК давлат раҳбарларининг бешинчи саммитига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳамда форум котибиятини сифатли доимий мустаҳкамлаш ва кейинги институционал ривожланиш масалаларини муҳокама қилишди”, - дейилган хабарда.

2018 йил сентябрда БМТ бош ассамбмлеясининг 73-сессияси доирасида ОҲИЧБКга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтган, унда форумда 2018-2020 йилларда раислик қилиш Хитойдан Тожикистонга ўтганди. ОҲИЧБК 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи 2014 йилдан Остона шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ташкилотга 27 давлат, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон. Афғонистон, Россия, Исроил.

Янгиликлар лентаси
0