Ўзбекистонда Европа олийгоҳларининг янги филиаллари очилади

© Sputnik / Тигран МеграбянРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Брюсселда умумий бюджети 25 миллион евро бўлган лойиҳаларини Европа иттифоқи томонидан молиялаштириш масаласини келишиб олди.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. 2018 йилнинг 21 ноябрь куни Брюссель шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари бўйича комиссари Невен Мимица билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан “Марказий Осиё – Европа иттифоқи” шаклидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди.

“Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг динамик ва самарали кўриниши мамнуният билан қайд этилди”, - дейилган ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов  - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов Брюсселга ташрифи буюради

Хусусан таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар кузатилиши, шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда “Хусусий ҳуқуқ” ва “Тиббиёт” каби мутахассисликларда Европа ОТМлари филиаллари тармоғини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида умумий бюджети 25 млн евро бўлган “Чорвачилик секторини ривожлантириш”, “Адлия органлари томонидан республика минтақаларида кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини яхшилаш” лойиҳаларини Европа иттифоқи томонидан молиялаштириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0