Сагалаев: Ўзбекистон мустақил телевидениеси - бу мамлакатнинг катта ютуғидир

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Национальной ассоциации телерадиовещателей Эдуард Сагалаев
Президент Национальной ассоциации телерадиовещателей Эдуард Сагалаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия телерадио миллий ассоциацияси президенти Эдуард Сагалаев ҳокимият тепасига Шавкат Мирзиёев келиши билан мамлакатда, жумладан телевидение cоҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар бошланганлигини таъкидлаб ўтди.

Sputnik Ўзбекистон радио эфирида Эдуард Сагалаев барча телевидение ходимларини касб байрами билан қутлади. Шунингдек, телевидение мамлакатда замонавий даражада фаолият юритаётганини қайд этди.

“Ўзбек телевидениеси жаҳон тенденцияларидан асло ортда қолаётгани йўқ. У замонавий даражада қилинмоқда, унда ранг-баранг дастурлар ўрин олган. Лекин энг асосийси – бу Ўзбекистонда хусусий телевидение мавжуд!... Бу мамлакатнинг улкан ютуғидир. Давлат телевидениеси ҳам юқорида даражада ишламоқда”, - дейди суҳбатдош.

Тўлиқ суҳбатни қуйидаги аудиоподкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Сагалаев: независимое телевидение Узбекистана – большое завоевание страны
Янгиликлар лентаси
0