Disney студиясининг энг “хунук” мультфилми эълон қилинди

© Фото: Walt Disney PicturesКадр из мультфильма "Цыпленок Цыпа"
Кадр из мультфильма Цыпленок Цыпа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳшур Walt Disney студиясининг энг яхши ва энг ёмон мультфильмлари рейтинги эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Collider портали Disney студиясининг 57 та тўлиқ метражли мульфильмларининг рейтингини тузди. Қуйида ушбу рейтинг нималар асосида тузилганини билиб олиш мумкин. 

Disney студиясининг энг ёмон мультфильми 2005 йилда намойиш этилган “Жўжача” (Chicken Little) деб топилди. Тадқиқотчилар фикрига кўра, томошабинлар бу мультфильмни тезда унутиб юборишган. Бунга мультфильмнинг дарҳақиқат ёмон ишлангани сабаб бўлган.

Мультикни суратга олишга 150 миллион доллар сарфланган, аммо АҚШдаги намойиши атига 135 миллион доллар жамлай олган холос. Натижада мақола муаллифлари ушбу мультфильмни “Disney студиясининг энг хунук лойиҳаси” деб аташган.

Шу билан бирга 1940 йилда суратга олинган "Пиноккио" мультфильми энг яхши асар сифатида тан олинган. Ушбу мультфильмни “оддий ва ахлоқ-одобга ўргатувчи, лекин хотирада узоқ муддат сақланувчи буюк эртак” деб аташган.

Бундан ташқари, “Пиноккио” иккита “Оскар” мукофотига сазовор бўлган илк мультфильм бўлади. Икккинчи ўриндан 1959 йилда суртга олинган “Уйқудаги гўзал” ўрин олган. Учинчи ўринни 1940 йилда суратга олинган “Уолт Диснейнинг дурдонаси ва асосий фильми” “Фантазия” мультфильми эгаллади.

Шунингдек, етакчи ўнталикка дунёда барча севиб томоша қилувчи “Бэмби”, “Гўзал ва Маҳлуқ", “Дамбо”, “Қирол Шер”, “Питер Пэн”, “Моана” ва "Оппоқой ва етти гном"мультфильмлари кирган.

Янгиликлар лентаси
0