Тошкент ҳокимияти Чимкент ва Чимёнгача пулли йўллар қурмоқчи

© Sputnik / Etvesh StasПлатная дорога Душанбе – Чанак в Таджикистане
Платная дорога Душанбе – Чанак в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг тўрт коллежида хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Кеча Тошкент шаҳар ҳокимиятида Хитойнинг “Сhina Railway 14th Bureau Group Сo.LTd” компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Тошкентда 2 йўналиш бўйича пуллик автомобил йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати. 

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан “Тошкент – Чимкент” (чегара постигача) ва “Тошкент – Чимён” йўналишларида пуллик автомобил йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинган.

Ундан ташқари учрашувда қурилиш соҳасида Хитой методикаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимияти хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрлаш учун шаҳардаги тўртта профессионал коллеж – базавий ўқиш майдони сифатида танлаб олинди.

Янгиликлар лентаси
0