Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

© Пресс службаШавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Здание Конгресса США (Капитолий) в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

Учрашувда икки томонлама муносабатларга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратиш ҳамда бу борадаги қўшма лойиҳаларни, аввало, ҳудудлараро даражада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Конгрессменлар давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган ҳамда барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган ислоҳот ва янгиланишларга юксак баҳо беришди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари Висенте Гонсалес, Рональд Эстес, Рожер Маршалл ва Женнифер Гонсалес Колон ҳам бўлган делегацияни самимий қутлар экан, конгрессменларни АҚШ парламентига оралиқ сайлов муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Расмий хабарда, шунингдек, 2018 йил бошидан буён Ўзбекистон ва АҚШ орасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ортгани ва Ўзбекистонда АҚШ капитали иштирокида 25 дан зиёд янги корхоналар ташкил этилгани айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0