ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. 2019 йилда Марказий федерал округи энг кўп Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага (РВП) эга бўлади, деб хабар қилди Россия ҳукумати матбуот хизмати.
Россияда келаси йил жами 83,48 мингта рухсатнома (РВП) берилади. Бу рақам 2018 йилга қараганда 6,8 мингтага камроқ.
Квота миқдори Россия субъектининг ижро этувчи ҳокимият органининг таклифи асосида белгиланади. Шунингдек, Россиянинг ҳар бир ҳудудидаги иқтисодий вазият ва миграция ҳолати инобатга олинади.
Марказий федерал округида энг кўп квота Москва вилоятига – жами 4 минг ва Белгород вилоятига – 2,5 мингта ажратилган.