Краснодар ўлкасидан чиқариб юборилаётган ўзбекистонликлар сони ошмоқда

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишРейд Федеральной миграционной службы
Рейд Федеральной миграционной службы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда Краснодар ўлкаси Россия суд приставлари томонидан чиқариб юборилган ноқонуний мигрантлар сони бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Краснодар ўлкаси ҳудудидан чиқариб юборилаётган мигрантларнинг аксарияти бу ўзбекистонликлар, деб хабар қилди Ўлканинг суд приставлари федерал хизмати бошқармаси. 

Бошқарма маълумотларига кўра, Краснодар ўлкаси яқин ва узоқ қўшни мамлакатлардан келган ноқонуний мигрантлар сони бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.

“Ўтган йил Кубань ҳудудидан қарийб 3700 та ноқонуний мигрантлар чиқариб юборилган. Бу рақам 2016 йил кўрсатгичидан қарийб уч бараварга ошган. Агар жорий йил ҳақида гапирадиган бўлсак, январь ойидан ноябрь ойи ўртасигача суд ажримларига биноан 4042 нафар киши ўз ватанига чиқариб юборилган. Бу 2017 йил даврига қараганда қарийб 800 нафар кишидан кўп”, - дейилган хабарда.

Кўпинча Ўзбекистон фуқаролари миграция қоидаларини бузишади – улар 1720 марта, тожикистонликлар 669 марта, украиналиклар эса 529 марта жавобгарликка тортилган.

Краснодар ўлкасида битта хорижий фуқароларни вақтинча сақлаб туриш махсус муассаси фаолият юритади. Бу Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаб туриш маркази Новоукраинское қишлоғида жойлашган. Марказ бир вақтнинг ўзида 214 та кишини (184 та эркак ва 30 та аёл) сақлашга мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0