Сирдарёлик фермерлар ҳалол ишлашга қасамёд қилишди

© Сирдарё ҳақиқатиКлятва сырдарьинских фермеров
Клятва сырдарьинских фермеров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарёлик фермерлар ҳоким ва прокурор олдида ҳалол ишлашга қасамёд қилишди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Сирдарёлик фермерлар Гулистон ҳокимияти қаршисидаги майдонда, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари иштирокида қасамёд қилишди, деб хабар қилмоқда “Сирдарё ҳақиқати” нашри.

“Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисидаги юрт байроғи майдонида ғалладан мўл ҳосил етиштиштиришга азму қарор қилган Боёвут ва Гулистон туманалари фермерлари ўз аҳтларига, шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилдилар”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0