Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре
Шавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Амалиётчи стилист Жаннат Идрисова нима учун Шарқ биринчи хонимлари – умр йўлдошларининг энг яхши ёрдамчилари эканлиги Sputnikка сўзлаб берди.

Ўтган ҳафта АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп дидли аёл сифатида ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди: Парижда Биринчи Жаҳон урушининг якунланишининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросимда total gray либосини кийган эди: плиссе юбка ва ёқали шарф билан қалин газламали кулранг пальто ва икки тугмали кулранг пальто. ОАВ бу сафар Франция президенти умр йўлдоши Брижит Макрон ҳам ораста ва мос равишда кўринганлиги қайд қилишди. У қора шим, оқ блузка ва хаки рангли жакет либосида эди.

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишФранция президенти Эммануэль Макрон ва унинг умр йўлдоши Брижит Елесей саройида Биринчи Жаҳон урушининг якунлашининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросим очилиши олдидан Чад Республикаси президенти Идрис Деби ва унинг умр йўлдошини қутлашмоқда.
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг умр йўлдоши Брижит Елесей саройида Биринчи Жаҳон урушининг якунлашининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросим очилиши олдидан Чад Республикаси президенти Идрис Деби ва унинг умр йўлдошини қутлашмоқда.

Шундай қилиб, бу гал ҳаммаси рисоладагидек ўтди, лекин бу хонимлар баъзан ўзларинг ножўя ҳаракатлари билан омманинг диққатига ўзларига қаратишлари ҳам мумкин. Масалан, Мелания мексикалик нелегал болалар билан бўлган учрашувда у “Менга фарқи йўқ, сизгачи?” ёзуви бор куртка кийиб олган эди.

© ТАСС/POOL / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти рафиқаси Мелания Трамп, АҚШ президенти Дональнд Трамп, ГФР канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон, Франция президенти рафиқаси Брижит Макрон Парижда Зафарлар равоқи (Триумфальная арка) ёнида Биринчи Жаҳон урушининг якунлашининг 100 йиллигига бағишланган хотирлаш маросимида.
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти рафиқаси Мелания Трамп, АҚШ президенти Дональнд Трамп, ГФР канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон, Франция президенти рафиқаси Брижит Макрон Парижда Зафарлар равоқи (Триумфальная арка) ёнида Биринчи Жаҳон урушининг якунлашининг 100 йиллигига бағишланган хотирлаш маросимида.

Дунёдаги кўп мамлакатларнинг биринчи хонимлари либос танлаш билан боғлиқ кўнгилсизликларни четлаб ўтмаган, аммо Собиқ иттифоқнинг мусулмон давлатлари бугунги етакчиларининг рафиқалари либоси туфайли жанжал марказида пайдо бўлиши камдан-кам ҳолат. Кўп ҳолларда улар ёки оммага кўриниш беришмайди, ёки умр йўлдошлари билан расмий тадбирларда иштирок этиб, норозиликка сабаб бўлувчи ножўя ҳаракат қилишмайди.

Назокат ва уйғунлик тимсоли

Биринчи хоним сифатида дунё сиёсатида майдонида оромлик билан кўриниш бериш – бу Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари рафиқаларини бошқалардан ажратиб туради.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи

Шавкат Мирзиёвнинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова ҳақида жуда кам маълумот оммага маълум: Қўқон шаҳридан, муҳандис-иқтисодчи ихтисослигини тамомлаган, ҳозирда уй-рўзғор ишлари билан банд. Уч фарзанднинг онаси. Ижтимоий тармоқларда топиш мумкин бўлган унча кўп бўлмаган суратларда хушбичим, европача орасталик ва шарқона гўзаллиги билан ажралиб турувчи аёл акс эттирилган. Либослари ўзига ярашган, одатда костюмлар ва узун кўйлаклар кийган. Тақинчоқлари ўз меъёрида. Зироатхон хорижий давлатларда бўлган расмий ташрифлардаги суратларда ўз мавқеига хос ва муносиб равишда акс эттирилган ва ўзининг услубий ихчамлиги билан АҚШнинг 35 президенти Жаклин Кеннедининг рафиқасини эслатади.

© Фото: страница Эмине Эрдоган в twitterЗироат Мирзиёева ва Эмине Эрдўған
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдўған

Қирғизистон давлат раҳбарининг рафиқаси Айгуль Токоева ҳам уй бекаси ва оммага жуда камдан-кам кўриниш беради. 2017 йил ноябрь ойида инаугурация маросимида иштирок этиши унинг президент рафиқаси сифатида оммага биринчи кўриниши бўлган. Узоқ танаффусдан кейин у жорий йилнинг сентябрь ойида қатор давлат тадбирларида иштирок этиб, азиз меҳмонларни кутиб олган. Шунингдек, Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдоған билан “Кирчин” шаҳарчасига ташриф буюрган.

Либос услуби ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, Соорбай Жээнбековнинг рафиқаси миллий услубларни европача классикага моҳир тарзда уйғунлаштиради. Этник қисмлари кўзга ташланмайди, шу билан бирга эътиборсиз ҳам қолдирмайди. Инаугурацияда у чанг гулли кўйлак ва рўмолда эди. Шуни айтиб жойизки, унинг ёки ўзи, ёки бирортанинг ёрдамида одатда шарқона қилиб боғланган рўмолга яхши мос келмайдиган кўзойнакларни тўғри танлайди.

© Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев Қирғизистон президенти Соорбай Жээнбековнинг АҚШга ташрифи
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти Соорбай Жээнбековнинг АҚШга ташрифи

Мутаносибликка риоя қилиш, ранг ва услублар мос бирикмаси – бу ҳам Айгуль Токоеванинг тимсоли белгилари. Шулар туфайли у катта сиёсатда анча тажрибага эга Эрдоғаннинг рафиқаси олдида салобатли бўлиб кўринади. “Ёқимли, хотиржам, уйгун”, - бу калималар Қирғизистон президенти рафиқасини тасвирлаш учун жуда мос келади.

Озарбайжон гўзали

Меҳрибан Алиева, шубҳасиз, ислом динига эътиқод қилувчи яқин хорижий давлатнинг энг эътиборли биринчи хонимларидан. Озарбайжон давлат, сиёсий ва жамиат арбоби, 2017 йилдан Озарбайжон биринчи вице-президенти – бу ҳали ҳаммаси эмас. Озарбайжон Гимнастика федерацияси президенти, мамлакат парламенти депутати, Озарбайжон-Франция парламентлараро алоқалар бўйича ишчи гуруҳнинг раҳбари, Гейдар Алиев фонди ва Озарбайжон маданият дўстлари фонди президенти ҳамда ЮНЕСКО эзгулик, БМТ, Ислом конференцияси ташкилоти - ИКТ ва Таълим, фан ва маданият масалари бўйича ислом ташкилоти – ТФММИТ элчиси.

© AFP 2023 / AFP / LEON NEAL Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибан билан.
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибан билан.

Меҳрибон Алиева 15 йилдан буён биринчи хоним. Келишган қадду қомат, ажойиб шарқона гўзаллик ва нозик дид Алиевани ҳақли равишда шарқ санами деб аташга имкон беради. Русча Vogue журнали собиқ муҳаррири Алёна Долецкая ўзининг китобида журналнинг рақамларидан бири учун Меҳрибан иштирокидаги суратга олиш қандай ўтганини ёдга олади:

“У либосларни яхши кўрувчи барча юлдузлар айтган гапни айтди. “Мени ўз либосимда суратга олсангиз”. Мен дедим: “Меҳрибан, сиз биласизку, бу ҳамиша олдинга интилувчи Vogue журнали. Шунинг учун биз кейинги мавсум либосларини келтирдик”. “Менда сўнги барча тўпламлар бор”, деб жавоб берди у”.

Алиева ўз фикрини журнал стилистлари келтирган либослар – ҳали сотувда бўлмаган учувчи услубида эканлигини билгандан кейингина ўзгартиради. Долецкая унга фотосессия учун портфолиони образлар билан кўрсатганда, у ғояни дарҳол тушунган: “Нима демоқчи бўлганларинг маълум бўлди! Ҳаттоки Жеки Кеннеди?”

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишОзарбайжон президенти рафиқаси Меҳрибон Алиева Бокудаги тўққизинчи Россия-Озарбайжон ҳудудлараро форумда.
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон президенти рафиқаси Меҳрибон Алиева Бокудаги тўққизинчи Россия-Озарбайжон ҳудудлараро форумда.

Ҳа, Алиевани Кеннеди хонус билан ташқи қиёфаси ўхшаш бўлмасада, улар орасида ўхшашлик бор: ички куч, ақл ва услуб ҳисси. Имиджмейкерлар Алиевани тез-тез Иорлдания қироличаси Ранияга ўхшатишади. Иккови ҳам беҳад гўзал ва бетакрорлигини таъкидлашади. Аммо Алиева ўзининг мустақиллиги ва давлат ишларида фаол қатшашиши билан ажралиб туради. ОАВларда баъзида у машҳурликда умр йўлдошини орта қолдиргани ҳақида бот-бот маълумотлар пайдо бўлиб туради. Аммо Меҳрибан ҳар қандай шарқ аёли каби қаерда ортга ўтиши кераклиги билади ва буни ақллилик билан бажаради.

© Sputnik / Александр Романов / Медиабанкка ўтиш “Формула-1” бош промоутери Берни Экклстоун ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибан билан.
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими? - Sputnik Ўзбекистон
 “Формула-1” бош промоутери Берни Экклстоун ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибан билан.

Хулоса ўрнида, агар бир кўринишда мусулмон давлат президенти имиджини қўллаб-қувватлашда аёл кишини роли унчалик катта бўлиб кўринмаса, такроран қараш керак, чунки аслида аёл кишини роли муҳим аҳамиятга эга. Нафақат донолик ва одобга, балки нозик диди эга бўлган биринчи хоним, умр йўлдошининг ҳам хорижда, ҳам ватанида обрўсини юксалтиради. Тўғри, у Мелания Трамп хоним каби журналистларнинг овозали хабарларига сабаб бўлмайди. “Шарқ – нозик масала” атамаси бу ўринда жуда мос келади.

Янгиликлар лентаси
0