Селфи АҚШ фуқаросини 99 йиллик қамоқ жазосидан қутқариб қолди

© CHARLY TRIBALLEAU / AFPМолодые люди делают селфи на фоне заката
Молодые люди делают селфи на фоне заката - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокуратура Кристофер Прекопияга 99 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини талаб қилади.

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Техас штатида истиқомат қилувчи Кристофер Прекопияга ўзи тушган селфи жиноят бўйича ўзини айбсиз эканлигини исботлашга ёрдам берди. Бу ҳақда РИА Новости KVUE нашрига асосан хабар қилди.

Ёши йигит ўзининг собиқ қизига суюқасд қилишда айбланаётган эди. У Кристофер унинг уйига бостириб кирганлиги ва кўкрак қисмида пичоқ билан хоч расмини чизиб жароҳат етказганлиги ҳақида полицияга ариза билан мурожаат қилади.

Барча айбловлар фақат жабрланган аёл сўзларига асосланганлигига қарамасдан, Прекопия шу кеча оиласи билан бўлганлигини таъкидлайди. Аммо у ҳибсга олинади.

Адольф Гитлер - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси Гитлернинг жинсий ҳаёти ҳақидаги махфий маълумотни ошкор этди

Прокуратура унга 99 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини талаб қилди. Кейинчалик йигитнинг яқинлари уни 150 минг доллар гаров эвазига қўйиб юборилишига муваффақ бўлишди.

Йигитнинг айбсизлигини унинг онаси исботлади. У қизга ҳужум қилинган куни улар оиласи билан воқеа жойидан 65 км узоқликда жойлашган отелда кечки овқат қилганлигини эслайди. Шу билан бирга, улар фото-суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга қўйишган, хусусан Кристофер геолокация билан Facebookда селфи суратини жойлаштиради. Бу фотосурат полиция ходимларини шу йигит ҳодиса юз берган вақтда умуман бошқа жойда бўлганлигига ишонтирди.

Кейинчалик хафа бўлган қиз, собиқ йигитдан қасос олиш мақсадида шу воқеани ўйлаб топганлиги маълум бўлди.

KVUE ёзишича, бу ишда тушунарсиз ҳолатлар жуда кўп. Жумладан, ҳақиқатда шу қизга ҳужум қилинганми, ёки у ўзига ўзи жароҳат етказганми. Шунингдек, Прекопиюни шу ресторанда кўрган гувоҳлар полицияни ишонтира олмаганлиги тушунарсиз ҳолат.

Янгиликлар лентаси
0