Ўзбекистон ҳар бир ҳудудида президент мактаблари ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Нукус
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Нукус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти бу ишни Қорақалпоғистондан, Нукус шаҳридан бошлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ҳар бир ҳудудида президент мактаблари ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилди.

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Мўйноқ аҳолисига қандай қилиб пул ишлаш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берди

“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти бу ишни Қорақалпоғистондан, Нукус шаҳридан бошлашни таклиф қилди.

Таклифни барча катта хурсандчилик билан қўллаб-қувватлагач, президент соҳа мутасаддиларига бу бўйича топшириқлар берди.

Келгуси йили Қорақапоғистонда 2 минг 400 ўринли 7 та мактаб қурилиши, мактабгача таълим ва соғликни сақлаш тизимларидаги ишлар изчил давом эттирилиши қайд этилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Видеоселектор орқали уни шаҳар ва туманларда кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0