Муҳожирлар Россияда ўзларининг шахсий кураш лигасини ташкил қилишади

© AP Photo / Lefteris PitarakisМасляные бои в Турции
Масляные бои в Турции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи турнир Москвада ноябрь ойи охирида бўлиб ўтади. Унда 8 та давлат курашчилари куч синашишади.

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Россия Мигрантлар федерацияси FMR Fighting Championship кўп миллатли профессионал кураш лигасини ташкил қилади ва биринчи турнирни Москвада ноябрь ойи охирида ўтказишни режалаштирмоқда.

Тошкентда Ўзбекистон президенти соврини учун ўтказилган 1-халқаро кураш турнири ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон
Кураш ўзбек ғурури: президент соврини учун халқаро турнирдан фоторепортаж

Томошабинларни Озарбайжон, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Грузия, Арманистон, Россия, Қирғизистон давлатлари 26 та курашчиларининг 13 та жанги кутмоқда.

Курашчилар 7 та турли вазн тоифасида куч беллашишади: 57 кг, 61 кг, 66 кг, 70 кг, 75 кг, 77 кг ва 90 кг.

FMR Fighting Championship турнири шаҳар ҳукумати, Россиядаги миллий диаспора ва хорижий давлат элчихоналари вакиллари кўмагида бўлиб ўтади.

Аралаш жанг санъати – ММА (Mixed Martial Arts) - ўзида яккакурашларнинг кўплаб техника, мактаб ва йўналишларини мужассамлаштирган жанговар санъатдир. ММА ўзида ҳам яккакураш зарбалари техникасини (бокс, кикбоксинг, карате ва бошқалар), ҳам кураш техникасини (самбо, дзюдо, бразилча джиу-джитсу, классика ва эркин кураш ва бошқалар) ўзида мужассамлаштирган.

Россия Спорт вазирлиги 2012 йил 26 сентябрда расман ММАни мустақил спорт тури сифатида тан олган.

Янгиликлар лентаси
0