ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва маъмурий марказлари ҳудуда Duty Free дўконлари очилиши мумкин. Ушбу ғоя, кеча эълон қилинган, Туризм соҳасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳасида айтиб ўтилган.
Концепцияда божсиз савдо дўконлари фаолиятини ташкил қилиш учун Ўзбекистон Божхона кодексига ўзгартириш киритиш ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Биринчи навбатда Duty Free дўконлари Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида очиш таклиф қилинаган.
Туристлар қулайлиги учун тарихий шаҳарларда бренд либослар, косметика ва аксессуарлар сотиладиган бутиклар ҳамда савдо-кўнгилочар мажмуалари очиш ҳам таклиф этилган.