ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукус шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президенти Шавкат Мирзиёев халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш учун мамлакат бўйлаб тез-тез сафар қилиб туради.
Эҳтимол, президент Шавкат Мирзиёевнинг сафари давомида Қорақалпоғистоннинг маданий ва тарихий ёдгорликларини сақлаб қолиш масаласига тўхталиб ўтилади, чунки яқинда ҳудудда 12 асрда барпо этилган Шамунаби мақбараси бузиб ташланганди.
Ушбу ҳодиса республика аҳолисининг кўпчилиги, шу жумладан, тарихчи ва археологларнинг норозилигига сабаб бўлганди