ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Олмаота (Қозоғистон) шаҳри ўртасида автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб хабар қилди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати.
“Мазкур йўналиш масофаси 818,0 км. бўлиб қатновга 16 соату 30 дақиқа вақт сарфланади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Чирчиқдан Ушкунур автостанциясигача – 150 минг сўм. Ушкунурдан Чирчиқгача эса – 6 минг тенге қилиб белгиланди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, охирги йил давомида Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар орасида ўндан ортиқ халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди. Улар орасида Тошкент-Хўжанд, Тошкент - Олма-Ота, Тошкент - Чимкент, Самарқанд - Панжакент, Андижон - Ўш, Тошкент - Нижний Новгород, Термиз - Душанбе, Фарғона - Хўжанд, Тошкент - Бишкек, Фарғона - Ўш, Тошкент - Иссиқ кўл ва бошқалар бор.