ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Facebook тармоғидаги гуруҳлардан бирида ҳазил видео жойлаштирилди.
Унда ўзбекистонлик ўзининг “илмий” ихтироси билан ўртоқлашган.
Видео муаллифининг сўзларига кўра, у пул дарахтини етиштиргани, унда барглар ўрнига пуллар ўсиб чиққанлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўсимликнинг янги селекция тури – махфий экспериментдир.
Яқин келажакда у доллар дарахтини ҳам етиштирмоқчи, бироқ бу тадқиқотлар сир сақланишини маълум қилди.
Интернет фойдланувчилари видеони самимий қарши олишди. Айримлар евро ва фунт дарахтларини ҳам етиштиришни маслаҳат беришган.