Ўзбекистон ва Италия ўртасида савдо ҳажми 20 фоизга ошди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРоссия вводит запрет на ввоз иностранных товаров
Россия вводит запрет на ввоз иностранных товаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми жорий йилнинг 9 ойи ичида 206 миллион долларни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо жорий йилнинг январь-сентябрда 206 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йил кўрсатгичига нисбатан 20 %га ошди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Италия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

2018 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо, инвестиция, маданий-гуманитар ва “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” форматидаги Ўзбекистон-Италия мулоқоти ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, 2019 йил бошида ўтказиладиган савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисини ўтказиш муҳим соҳадаги қўшма кун тартибини фаоллаштириш имконини яратишни таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0