Жуда таъсирли: Хитойда вафодор ит уч ойдан бери ҳалок бўлган эгасини ўлим жойида кутмоқда

CC0 / pixabay / Собака. Иллюстративное фото
Собака. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳолат Хитой шимолидаги Хух-Хото шаҳрида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Вафодор ит уч ойдан бери ҳалок бўлган эгасини ўлим жойида кутмоқда. Бу ҳолат Хитой шимолидаги Хух-Хото шаҳрида содир бўлди. РИА Новости хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, 21 август куни эрталаб автомобил аёлни уриб юборади.

“Яқинда уч ой бўлади, ит шу жойдан кетмаяпти, қор ёки ёмғир фарқи йўқ. Жуда таъсирли”, - деди маҳаллий таксисчилардан бири.

Одамлар келиши билан ит қочиб кетади ва кейинчалик эса яна шу жойга қайтади.

Интернетда эълон қилинган фото ва видеоларда ит йўл четида ўтиришини кўриш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0