ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи Илҳомжон Неъматов ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолаган.
Неъматов 2016 йилнинг сентябрь ойидан Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
У 1999 йилдан 2008 йилгача Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари бўлган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси, 2010-2013 йилларда эса Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаган.