Тошкент - Самара йўналишида авиачипталар арзонлашди

© © Алексей ФилипповНабережная Самары – главная достопримечательность города. Ее песчаные пляжи – отличное место для отдыха. Каждое лето здесь проходят спортивные состязания по волейболу, футболу, теннису и даже сумо
Набережная Самары – главная достопримечательность города. Ее песчаные пляжи – отличное место для отдыха. Каждое лето здесь проходят спортивные состязания по волейболу, футболу, теннису и даже сумо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдан Самарага қатновлар ҳафтасига бир марта – шанба кунлари амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 9 ноябрь санасидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси "Тошкент - Самара - Тошкент" йўналиши бўйича тарифларни арзонлаштирди, деб хабар қилди миллий авиакомпания матбуот хизмати.

Тошкентдан Самарага қатновлар ҳафтасига бир марта – шанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади. Нархлар авиакомпания сайтида кўрсатилган. Масалан, 17 ноябрь куни Тошкентдан Самарага учиш учун камида 1 408 889 сўм (11 527 рубль) сарфлаш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 14 декабрь санасидан бошлаб Тошкент-Москва йўналишидаги янги поезд қатнови йўлга қўйилиши, ушбу поезд Қорақалпоғистон ҳудуди орқали ҳаракат қилиши ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, 8 декабрдан бошлаб Тошкент-Қозон йўналишида поездлар қатнови бошланиши ҳақида ҳам айтиб ўтган эдик. 

 

 


Янгиликлар лентаси
0