ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Мамлакатда ИШИД жангарлари қўлга олингандан сўнг Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси хизматни кучайтирилган тартибга ўтказди.
Улар база кириш қисмида теракт содир этишни режалаштиришган. Бу ҳақда база раҳбарининг ёрдамчиси Владимир Александров маълум қилди.
“Биз ҳозирча Тожикистон махсус хизматларидан ҳеч қандай маълумот олмадик, бироқ интернетдаги маълумотдан сўнг, база бошлиғининг буйруғига асосан Россия ҳарбий базаси хизматни кучайтирган тартибга ўтказди. Аниқлаш ишлари олиб борилмоқда, натижаси сешанба куни эрталаб маълум қилинади”, - деди зобит.