Рецептсиз сотиладиган дори воситаларнинг янги рўйхати тасдиқланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЛекарства в одной из аптек
Лекарства в одной из аптек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олдин рецептсиз сотиладиган дорилар сони 1225 тани ташкил этган бўлса, энди уларнинг сони 1254 тага етди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда аптекаларда рецептсиз сотиладиган дори воситаларнинг янги рўйхати тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати. 

Работа фармацевтического предприятия Областной аптечный склад в городе Челябинске - Sputnik Ўзбекистон
Дори таъминоти соҳасида давлат монополияси бекор қилинди

Янги тасдиқланган рўйхатга кўра, рецептсиз сотиладиган дорилар сони 1250 тадан ошди. Бу олдинги рўйхатга нисбатан 129 тага кўп. Амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та дори воситалари эса ушбу рўйхатдан чиқариб ташланди. 

Натижада олдин рецептсиз сотиладиган дори воситалари сони 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тага етди.

Рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъий назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Янгиликлар лентаси
0