ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти самарадорлигини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини ишончли бошқарувга бериш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида “ПрогрессГорТех” МЧЖ шўъба ҳўжалик жамияти ташкил этиш учун “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия) шўба ҳўжалик жамиятини жалб этишга розилик берилиши мумкин.
"Ўзбекистон темир йўллари” АЖга икки ойлик муддатда ишончли бошқарувчи билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини 3 йил муддатга ишончли бошқарувга бериш бўйича музокара ўтказсин ва шартнома тузилишини таъминласин", - дейилган лойиҳада.
Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ бизнес режаси кўрсатгичлари барилса шартнома муддатини узайтирилиши мумкин.
Қарор лойиҳаси 28 ноябргача муҳокама қилинади.