ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Аёл кишининг бошига челак кийдириб мушт туширган безорилар “Ёшлар” телеканалининг “Давр” дастурида кўрсатилди, Uznews хабарига асосан.
Хабарда айтилишига кўра улар 1997 йилда туғилган Ширинбек Абдурахмонов, 1993 йилда туғилган Анвар Мардонов ва 2003 йилда туғилган Дониёр Бахриддиновлар бўлиб чиқишган.
Теледастурда уларнинг ота-онаси ва маҳалладошлари сўзга чиқиб бу ҳолат кечириб бўлмаслигинини, безорилардан бирининг отаси эса “Минг бор афсусдуамиз, бу бизнинг бепарволигимиз оқибатида содир бўлди” деган гапларни айтишган.
Прокуратура вакили эса ушбу жиноят юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси (б) банди билан (Безорилик) жиноий иш қўзғатилганини хабар қилган.