ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Кеча 11 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтган Биринчи Жаҳон уруши якунига бағишланган тантаналарда Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этган эди.
Ушбу тадбир доирасида бўлиб ўтган кечки овқат маросимида Ниғматилла Йўлдошев Франция президенти Эммануэль Макрон билан қисқа учрашув ўтказишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Суҳбат давомида Франция раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрда Францияга бщлган ташрифи давомида иқтисодий соҳада эришилган келишувлар яқин орада тўлиқ амалга ошишига ишонч билдирган.
“Шунингдек, Ўзбекистон президентининг таклифига биноан, Эммануэль Макрон яна бир бор Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканини билдирди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8-9 октябрь кунлари Францияга расмий ташриф билан келган эди. Ташриф давомида ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланган эди.