Тошкентда Made in Uzbekistan кўргазмаси бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 14-16 ноябр кунлари “Ўзэкспомарказда” Ўзбекистон иқтисодиёти ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентда 14-16 ноябр кунлари “Ўзэкспомарказда” Ўзбекистон иқтисодиёти ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар берди ҳукумат портали. 

Кўргазма мамлакат саноат компаниялари, инновацион ютуқларини ривожлаштиришда ёрдам бериши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти, автомобил, темир йўли ва ҳаво-транспорт инфратузилмалари ривожланиши билан танишиш чиқишлари учун меҳмонлар таклиф этилган.

Ўтган йил тадбирда барча сифатли ва экспортга мўлжалланган мамлакатнинг 220 та саноат маҳсулоти иштирок этганди. Тадбирда 10 мингдан ошиқ товар ва автомобил, енгил, электротехника, кимиёвий, кон-металлургия, мебел саноати, қурилиш саноат, фармацевтика соҳаси, таълим ва бошқа соҳа маҳсулотлари намойиш қилинган.

Янгиликлар лентаси
0