ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ўзбек аёлининг хонанда Шоҳжаҳон Жўраевнинг “Битта бўлсин, зўр бўлсин” номли қўшиғига завқ билан рақсга тушгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеода аёл кафеларнинг бирида яқинлари даврасида ўтказилаётган маросимда рақсга тушган.
Рақс жуда ажойиб тарзда, ҳудди маҳоратли раққосалардек ижро этилган.
Аёл ҳаракатлари меъёрдан ошмаган, маданиятсизлик ҳам йўқ. Шунчаки аёл қўшиққа ичидаги ғуборларини чиқариб рақсга тушган, холос.
Ўша базмда ўтирганлардан бири қўл телефони орқали видеога олган ва интернет орқали тарқатган.