Олтин валюта заҳиралари ва фойдали қазилмалар - янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

© Sputnik / Павел ЛисицынЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. "Айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Доллар тепага, евро эса пастга - янги валюта курслари

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини муваффақиятли олишни таъминлаш ҳамда халқаро рейтинг агентликлари ва инвесторлар учун мамлакат иқтисодий салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини тўлақонли намойиш этиш мақсадида қуйидаги:

- Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг умумий заҳиралари, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган), сотиш ҳажмлари ва маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар;

- Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКларнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ёки халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;

- 2017 йил 1 январь ҳолатигача бўлган йиллик давлат олтин валюта заҳиралари миқдори ва уларнинг таркибий тузилмаси;

- давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларининг умумий ҳажми, манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, муддатлари ҳамда қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштириш ва қайтариш тўловлари бўйича маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташлаш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0