Олти яшар қизалоқ укаси ётган бешикни ёқиб юборди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНациональный медицинский исследовательский центр имени академика Е. Н. Мешалкина
Национальный медицинский исследовательский центр имени академика Е. Н. Мешалкина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ота-онаси болаларни назоратсиз қолдирган 6 яшар қизалоқ гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Самарқанд вилоятида олти яшар қизалоқ икки ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ мабуот хизмати хабар қилмоқда. 

“2018 йил 10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли Д.Т. исмли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган. Ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган.

Оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси А.Т.лар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.

 

Янгиликлар лентаси
0