Бекободда 56 нафар боғча боласи овқатдан заҳарланди

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган шахсларнинг аҳволи ўртача оғирликда бўлиб, уларга "овқат токсикоинфекцияси" ташҳиси қўйилган.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 9 ноябрь куни 56 боғча болалари ва 2 нафар тарбиячилар овқатдан заҳарланиш эҳтимоли билан тиббиёт муассасига мурожаат қилишди, деб хабар қилди Бош  Прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, мурожаат қилганларда 8 нафари овқатдан заҳарланиши ташҳиси эҳтимоли билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган қолганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 10.11.2018 йилдаги маълумотномасига кўра, мурожаат қилган шахсларнинг соғлиги даражаси ўртача оғирликда бўлиб, уларга "овқат токсикоинфекцияси" ташҳиси қўйилганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг 257.1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0