ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Молиявий таҳлилчи Александр Разуваевнинг сўзларига кўра, совет даврининг ўзида қатор республикалар кирил билан бир қаторда лотин алифбосидан фойдаланишган, айрим мамлакатлар эса бир неча марта бир ёзувдан иккинчисига ўтишган.
Бироқ глобализация ва инглиз тилининг оммалашганлигига қарамасдан, бу алифбонинг айрим камчиликлари мавжуд.
“Биринчидан, лотинга ўтганда замонавий ва совет адабиётининг катта қисмидан янги авлод фойдалана олмайди. Иккинчи жиҳат – фонетик ҳусусияти. Лотин алифбоси Европага мослашган ва у шарқ тиллар ҳусусиятларни ҳисобга олмайди. Албатта, ёзувда у ёки бу товушни турли ҳарфлар билан ифодалаш мумкин. Бироқ, бу барибир бошқача”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбат чоғида.
Бундан ташқари, Разуваев глобализацияни баҳоланадиган бўлса, европеизация даври ўтмишда ва ўтган минг йилликда қолган, ҳозир эса аксинча, шарқий йўналиш фаоллашган.
“Мен Хитой ёки араб ёзувига ўтиш керак деб айтмаяпман, бироқ ҳозирги вақтда ғарбга қараб мослашишдан ҳеч қандай иқтисодий фойда йўқ”, - деб хулоса қилди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг лойиҳасини ишлаб чиқилди.