Хитойда усти тўлиқ олмос билан қопланган пойабзал намойиш қилинди

© Sputnik / Анна РаткоглоБриллиантовые туфли в Шанхае. Архивное фото
Бриллиантовые туфли в Шанхае. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу пойабзалга 10 минга яқин турли ўлчамли олмослар ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Шанхайдаги халқаро ЭКСПО марказида усти бутунлай олмос билан қопланган пойабзал намойиш қилинди. Уни томоша қилиш учун одамлар бир неча соат навбатда туришибти. Бу ҳақда РИА Новости Genevant вакили Чэнь Пиньюй хабар қилди.

Чэнь Пиньюй сўзларига кўра, пойабзалга 10 минга яқин турли ўлчамли пушт рангдаги олмослар жойлаштирилган.

Муаллифлар сўзларига кўра, пойабзал нархи - 4,3 миллион доллар.

“Бу янги модел дизайнини ишлаб чиқиш учун бир йил вақт кетди. Олмасларни ўрнатиш учун 360 соат сарфланди”, - деди Чэнь Пиньюй.

Янгиликлар лентаси
0